Наманганда янги туман ташкил этилади
Жамият
−
27 Июнь 2020
11209Наманган вилоятида янги Давлатобод тумани ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти фаоллари билан қилган йиғилишида маълум қилган.
Қайд етилишича, йиғилишда Шавкат Мирзиёев томонидан вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш, қамбағалликни қисқартириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва кичик саноат зоналари ташкил этиш каби долзарб масалаларга тўхталиб ўтилган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи кеча, 26 июнь куни бошланган эди. Давлат раҳбари туманларда бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь