Камбағал бўлишга ҳақимиз йўқ – Шавкат Мирзиёев камбағалликдан қутулиш йўлларини айтди
Жамият
−
27 Июнь 2020
8989Кеча, Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ишларнинг бориши, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъсинлашга қаратилган лойиҳалар билан танишиш ва янги вазифаларни белгилаш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди. Президент ташрифини Поп туманидан бошлади. Давлат раҳбари дастлаб “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.
“Мана шу пандемия инқирози ким нимага қодир эканлигини кўрсатиб қўйди. Одамни рози қилиш керак. Раҳбарлар одамни рози қила оладими? Рози қилиш қодирликдан далолатдир. Катта-катта корхоналар қилиш, катта-катта маҳсулот чиқариш мумкин. Уям керак. Лекин одамни рози қилиш учун оддий-оддий одамларнинг ичига кириш керак. Олдин уларга эътибор қилмасдик эмас, эътибор қилмоқчи бўлардик, аммо қўлимиз калта эди. Имкониятимиз йўқ эди. Одамлар ўз қишлоғида иш жойини инфраструктура қилиб, кун ўтишини яратиб беришимиз зарур. Ҳар бир инсонга эртанги кунга ишончини таъминлаб беришимиз лозим. Мана шу бизнинг энг катта мақсад ва мудааоимиз.
Энг катта нарса Наманганда экологик тоза маҳсулот борлиги, мана бундай ҳаво, мана бундай сув ҳамма ерда ҳам бор эмас. Энг катта йўтуғимизки, наманганликлар “қилса бўлар экан”, деган фикрни амалда кўрсатиб беришди. Мана шу чўлда шундай ўрик, мева қилса бўлар экан-ку. Меҳнат билан бўлади. Одамлар кўриши керак. Ҳар бир инсон меҳнат қилса, натижа бўлишини тасдиқ қилиши лозим.
Камбағал бўлишга ҳаққимиз йўқ. Бошқа жойларда ҳам тадбиркорлар уйғониши керак. Ўтираверган билан натижага ҳеч ким эришмаган. Меҳнат, тинимсиз ҳаракат қилсак, натижага, албатта, эришамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси