Наманганда ўлдириб кетилган бола оилада ёлғиз фарзанд бўлган 

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Наманган вилояти Норин туманидаги дала шийпонида 8 яшар И.У.нинг жасади қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берган эдик. “Замон” ахборот-таҳлилий дастури мухбири Умида Қўшоқова боланинг мурдаси топилган жойга борди. 

Маълум бўлишича, марҳум болакай 15 ноябрь тонгги соат 08:30 ларда уй паррандаларини боқиш учун кўчага чиққан ва бедарак йўқолган. Худди шу куни 20:30 ларда дала шийпонидан унинг жасади топилган. 

Норин тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси катта инспектори Дилмурод Мамажонов айтишича, дала шийпонининг ўтинхонасидан оғир тан жароҳати олган хушсиз ҳолдаги бола жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳозирда бир оиланинг ёлғиз фарзандини ўлдирган қотил аниқланмаган.   

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат бўйича жорий йилнинг 15 ноябрь куни вилоят прокуратураси томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, фош этиш чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2026

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг