Наманганда ўқитувчи ўқувчисини нега аёвсиз дўппослагани маълум бўлди
3-саҳифа
−
15 Октябрь 2022
46631Аввалроқ Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги 58-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи ўқувчисини аёвсиз дўппослагани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 октябрь куни 5 “в” синфдаги ўқувчилардан бири бошқа бир синфдоши М.Х. унинг бошига уравераётганидан шикоят қилиб, синф раҳбарига арз қилган.
Синф раҳбари М.Э. соат 16:10 да ўқувчи М.Х.ни тартибга чақириш учун тушунтириш берган. Аммо ўқувчи унга бўйсунмасдан одоб-ахлоқ меъёри чегараларидан чиқиб, сенсираб, қўпол муносабатда бўлгани туфайли синф раҳбари ўқувчининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, баданининг турли жойларига қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳи, туман ҳокимлиги масъуллари таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда психолог ўқитувчилар билан суҳбат ўтказган, тушунтириш хатлари олинган.
Мазкур ҳолат ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олиниб, ўқувчи М.Э. га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан синф раҳбари М.Э.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув бошлаган.
LiveБарчаси