Наманганда туман ДСИ бошлиғи пора билан ушланди

Жамият

image

Наманган вилоятида 1 гектар ерни фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Вилоятдаги туманлардан бирининг ДСИ бошлиғи ҳайдовчисининг номида бўлган сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини бошқа бир фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулни хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда икки ҳолатда прокурор ва унинг ўринбосари, Самарқандда прокурор ўринбосари, Андижонда прокуратура ходими, Олмалиқда эса шаҳар сув таъминоти корхонаси бошлиғи пора олаётганда қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг