Жиззахда яна прокурор ўринбосари пора билан ушланди
3-саҳифа
−
16 Ноябрь 2021
12467Кеча, 15 ноябрь куни тахминан соат 16:30 ларда ҳуқуқни муҳофаза килувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти, Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари пора олган вақтда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Туман прокурори ўринбосари 8 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилгани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижонда вилоят прокуратураси ходими ДХХ томонидан 15 минг доллар пора олганда ушланганди. Шунингдек, Жиззахда прокурор ва Самарқандда прокурор ўринбосари пора билан ушланганди.
LiveБарчаси