Наманганда сув спорти саройи фойдаланишга топширилди
Спорт
−
25 Апрель 2019
8182Жорий йилнинг 25 апрель куни Наманган шаҳрида “Океан” сув спорти саройи очилди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.
“Океан” сув спорти саройида сузиш, сув полоси, синхрон сузиш сингари сув спортининг кўплаб турлари бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш мумкин.
Тантанали маросимда мазкур иншоот бунёдкорлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қ.Рафиқов спорт саройининг рамзий калитини ёш спортчига топширди.
Вилоят санъаткорлари ва истеъдотли ёшлар иштирокидаги концерт дастури, спортчиларнинг синхрон сузиш, сув полоси бўйича кўргазмали чиқишлари маросимга кўтаринкилик бағишлади.
Маросимда Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазири Д.Набиев, Сув спорти федерацияси вице президенти С.Ғуломов сўзга чиқди.
LiveБарчаси