Наманганда спиртли ичимлик сўраб, жанжал қилган маст аёл қамалди

3-саҳифа 6814
image
-

Аввалроқ Наманган вилояти Чортоқ шаҳрида спиртли ичимлик сўраб, жанжал қилган маст аёлни сомсапаз судраб ҳайдагани ҳақида хабар берилганди. Чортоқ туман суди иш бўйича ҳуқуқбузарлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда ишга илова қилинган далил, ҳужжатларни ўрганиб, қарор қабул қилди

Маълумот учун, жорий йилнинг 5 июнь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, спиртли ичимликка ружу қўйган ва жанжалкаш шахс сифатида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи Г.Т. (аёл) Чортоқ туманига маст ҳолда бориб, Чортоқ шаҳар автошоҳбекатида ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтарган ва ҳудуддаги дўкон ҳамда бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, уларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказган. 

Аёл шу ерда ишловчи сомсапазнинг идишларини ҳам синдириб ташлаганидан сўнг, 1988 йилда туғилган сомсапаз Х.Ю. аёлга бу ердан кетишини тушунтирган, бироқ аёл спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтаришда давом этган.  Шундан сўнг, Х.Ю. аёлнинг сочидан тортиб, уни бекатдан ташқарига олиб чиқиш учун судраган.

Суд қарорига кўра, маст ҳолда жанжал кўтариб, ҳудуддаги буюмлар ва объектларга зарар етказган аёлга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Фуқаро Х. Ю. (сомсапаз)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилиниб, жарима жазоси белгиланди. 

Фуқаро Д. С. ва А. С.(аёлни қўлидан тортиб тинчлантиришга уринганлар)га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. 

Фуқаро А. Т. (видеони ижтимоий тармоқларда тарқатган)га нисбатан аъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1891-моддаси билан ушбу кодекснинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Ушбу жарималар давлат фойдасига ундирилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3
t
×