Наманганда пиёда ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
14 Февраль 2021
4465Жорий йил 10 февраль куни Наманганда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда вафот этди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Ҳодиса соат 12:10 ларда, Косонсой-Исковот йўлининг 14 кмда юз берган. Damas русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига бурилаётиб, ҳаракат йўналишига нисбатан йўлнинг ўнг томонида турган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.