Наманганда “Open budget” учун ўқитувчилардан мажбуран пул йиғиб олинди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқдаларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 12-умумтаълим мактабида “Ташаббусли бюджет” учун ўқитувчилардан 500 минг сўмдан пул талаб қилинганлиги акс этган аудио хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, юқорида келтирилган хабар фактларини ўрганиш мақсадида таълим масканидаги 27 нафар ўқитувчидан ёзма тарзда сўровнома ўтказилган. Натижада 11 нафар педагог ҳақиқатдан ҳам мажбуран пул талаб этилганини, 16 нафари эса ўз хоҳиши билан ташаббус кўрсатганини билдирган.

“Ҳозирда ушбу вазият бўйича туман ҳокимлиги, вилоят ҳамда туман  бандликка кўмаклашиш маркази ва туман прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, тегишли тартибда олиб борилаётган ўрганиш ишлари якуни юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг расмий портали хакерлик ҳужумига учрагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Open budjet

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг