Наманганда мудҳиш ЙТҲ. Ҳайдовчининг онаси, акаси, рафиқаси ва қизи қурбон бўлди

Жамият

Наманган вилоятида содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Замон” ахборот-таҳлилий дастурида хабар қилинди. 

Воқеа  жорий йилнинг 26 март куни соат 07:00 атрофида Поп тумани Фарғона халқа йўлининг 25 километрида содир бўлган. Қайд этилишича, “Пантера транс люкс” МЧЖга қарашли Lacetti русумли автомобиль Поп-Чуст йўналишида ҳаракатланаётган юк машинасига бориб урилган.

Натижада енгил автомобиль ҳайдовчисининг онаси, акаси, турмуш ўртоғи, 10 яшар қизи ва улар билан бирга бўлган яна бир йўловчи оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Lacetti ва юк машинаси ҳайдовчиси шошилинч шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг