Наманганда “Москвич” ариққа ағдарилди. Бир киши қурбон бўлди
3-саҳифа
−
27 Февраль 2021
3530Жорий йилнинг 24 февраль куни Наманган шаҳрида “Москвич” русумли автомобилнинг ариққа ағдарилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.
Соат 10:30 ларда, Наманган шаҳар “Мехрибонлик” МФЙ 1-ўтиш йўли Ихлос кўчасида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу кўчадан оқиб ўтган “Янги ариқ” ариғига ағдарилиб кетган.
Натижада, автомашинада бўлган маҳалладоши, 1962 йилда туғилган йўловчи тан жарохати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси