Наманганда Kia Bongo'нинг газ баллони портлади (фото)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятидаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида Kia Bongo'нинг газ баллони портлади. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Lightbox Image

Маълум қилинишича, бугун, 26 ноябрь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Хўжанд” МФЙда жойлашган “Метан” АГҚШда газ тўлдириш вақтида Kia Bongo русумли автомобилга қўшимча ўрнатилган пропан суюлтирилган газ баллони портлаган.

Lightbox Image

Вилоят ФВБга кўра, мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳат олиш ҳолатлари ва ёнғин содир бўлмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Lightbox Image

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” йўлида йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган Isuzu автобусининг газ баллони портлагани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида 24 нафар йўловчи жабрланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган портлаш газ баллони Kia Bong

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг