Наманганда халқаро инвестицион форум ўтказилади
Жамият
−
06 Июнь 2019
3614Жорий йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманган шаҳрида “Doing Business with Namangan – 2019” Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.
Форум 2019 йил 7 июнь куни “Наманган” халқаро аэропортида иштирокчиларни кутиб олишдан бошланади.
Хориждан нуфузли меҳмонлар, чет эллик ва маҳаллий сармоядорлар, тадбиркорлар, вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирок этадиган форум доирасида Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси ҳам ташкил этилади.
Шундан сўнг, “Doing Business with Namangan – 2019” Халқаро инвестиция форумининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Иштирокчилар очилиш маросимидан сўнг Наманган шаҳридаги “Давлат хизматлар маркази” биносида 4 та йўналиш бўйича муҳокамаларда қатнашади.
Кун давомида “Паҳлавон” мажмуасида Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси, янги инвестиция лойиҳалари тақдимоти, “B2G” ва “B2B” форматдаги кооперацион биржалари ҳамда пресс-брифинг бўлиб ўтади.
Форумнинг илк куни якунида “Шодиёна” мажмуасида вилоят ҳокими номидан расмий қабул маросими, концерт дастури ташкил этилади.
Тадбирнинг иккинчи кунида иштирокчилар Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази”, “Art Soft Tex” корхоналари фаолияти билан ҳам танишади.
Шундан сўнг, иштирокчилар Тўрақўрғон туманидаги “Исҳоқхон Тўра Ибрат” номли боғ, музей ва тил мактаби, “Ахсикент” археологик ёдгорлик мажмуасига борилади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни Наманган вилояти фаоллари иштирокида бўлган йиғилишда Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик Дастур ишлаб чиқилгани ҳақида таъкидлаган эди.
Мазкур дастурга асосан, Наманган вилоятида 2019-2020 йилларда умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 1 400 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь