Наманганда инсон буйрагини 4 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида инсон буйрагини 4 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Аниқланишича, вилоятнинг Косонсой туманида яшовчи шахс Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро билан гаплашиб, унинг бир буйрагини сотиб беришга келишган. Келишувга кўра, улар Тожикистонга бориши ва жарроҳлик амалиёти ўша ерда ўтказилиши керак бўлган. У буйрак эвазига 4 минг АҚш доллари беришини айтган.

Ушбу шахс фуқарони қалбаки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар билан Тошкентга олиб келаётган вақтида Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 133-прим 1 моддаси 1-қисми, 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган инсон буйраги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг