Наманганда икки туманни боғлаб турувчи кўприкни сув ювиб кетди
Жамият
−
28 Май 2022
6783Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларини боғлаб турувчи Бегабод кўпригини сел ювиб кетаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилниниг 22 май куни вилоятда ёғган кучли ёмғир оқибатида Янгиқўрғон тумани Исковот–Балиқкўл йўлининг 6-7 километридаги кўприкнинг чап томони емирилган.
Бугун, 27 май куни эса кучли ёмғир ёғиши, сойда сув кўпайишига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари ва экин майдонларига зарар етмаган.
“Ҳозирда кўприк тўлиқ назоратга олинган ҳамда сел келиш хавфини олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари куну-тун шай ҳолатда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гидрометереология хизмати маркази аҳолига огоҳлантириш билан чиқиб, 27-29 май кунлари 9 вилоят ҳудудларида сел келиши хафви борлигидан огоҳлантирган эди. Огоҳлантиришда Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида ҳам сел келиши хавфи борлиги айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь