Ўзгидромет аҳолига шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 27-29 май кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кутилаётган кучли ёмғир сабабли, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Маълумотга кўра, 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

•  Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

•  Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музрабод туманларида;

•  Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

•  Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

•  Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

•  Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

•  Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

•  Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

•  Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

602

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг