Наманганда эр хотини кетиб қолгани учун ўзини осиб қўйди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Наманган вилоятининг Норин туманида турмуш ўртоғи қизлик уйига кетиб қолган фуқаро ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Норин туман ИИБ навбатчилик қисмининг жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 18:00 ларда берган хабарига кўра, шу куни соат 17:30 ларда Норин тумани, “Катта Ўлмас” МФЙдаги хонадонда яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро С.Х. турмуш ўртоғи қизлик хонадонига кетиб қолганидан кейин руҳиятида содир бўлган салбий ўзгариш ҳамда оилавий келишмовчиликлар сабабли, яшаш хонадони қўйхонасининг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини-ўзи бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган. Унинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлими томонидан тақдим этилган 93-сонли дастлабки маълумотномада марҳум С.Х.нинг ўлими – бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши натижасидаги механик асфикциядан келиб чиққани, баданида бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган суицид

Баҳолаганлар

544

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг