Наманганда депутат пора билан қўлга олинди

3-саҳифа 10672
image

Жорий йилнинг 13 август куни Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи аёл вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимлигида ишловчи шахс ундан субсидия асосида берилган ипотека кредитини олиб бериш мақсадида 500 доллар сўраганини айтган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ маълум қилди.

Қайд этилишича, аёл эса шу йилнинг 18 июль куни унга сўралган пулларни берганини маълум қилган.

Мазкур мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбирда 13 август куни соат 13:00 да мазкур шахс туманнинг кўп тармоқли шифохонасида  аёлдан кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ доллари ҳамда 1 миллон 100 минг сўм пул олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган. Пул маблағлари далилий ашё сифатида холислар иштирокида олинган.

Суриштирув ишларида аниқланишича, ушбу фуқаро Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 314
Рейтинг: 3
t
×