Наманганда Cobalt ва Damas тўқнашди. Қурбон ва жабрланувчилар бор

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Cobalt ва Damas русумли автомобиллар тўнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

ЙТҲ соат 16:30 ларда тумандаги “Лангарбобо” МФЙ ҳудудида юз берган. Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Cobalt русумли автомашинасини ишонч қоғозсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Натижада қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Damas билан тўқнашган.

Оқибатда Damas русумли автомашина салонида бўлган йўловчилар, Тўрақўрғон туманида яшаган, 1987 йилда туғилган аёл ва бирга яшаган ўғли олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган.

Damas ҳайдовчиси бош мия ёпиқ шикасти, қовурға суякларини ёпиқ синиши жароҳатини олган. Йўловчилар: Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган аёл ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши, 1992 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, 1992 йилда аёл бош мия оғир даражада лат ейиши, ўнг оёқ болдир суягини чиқиши, қорин бўшлиғи ёпиқ шикасти, 2019 йилда туғилган қиз пешона соҳаси ва кўкрак қафаси лат ейиши, 1991 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, 1957 йилда туғилган аёл ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши, 1951 йилда туғилган аёл бош мия очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жорий йилнинг 27 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг