Наманганда 7 млрд сўмлик газ ўғирланди
Жамият
−
06 Октябрь 2023
4301Наманган шаҳридаги оҳак цехи 7 млрд 56 млн сўм сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзэнергоинспекция” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида А.Н.га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газ ҳисоблагичисиз, тармоққа ноқонуний равишда улангани аниқланган.
“Оқибатда 4 млн 704 минг метр куб газдан ноқонуний фойдаланилган бўлиб, давлат манфаатларига 7 млрд 56 млн сўмлик зарар етказилган. Ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 23 минг 520 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида кузатилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь