Наманганда 6 яшар қизалоқ ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
25 Сентябрь 2020
6529Жорий йил 24 сентябрь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
ЙТҲ соат 11:30 ларда Косонсой-Наманган йўлининг 1 км.да юз берган. Nexia русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда 6 ёшли қизалоқни уриб юборган.
Натижада, пиёда Д.Ахмадалиева тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.