Наманганда 6 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
04 Октябрь 2021
5841Наманган шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 яшар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 17:00 ларда шаҳарнинг “Яккасада” МФЙ ҳудудида Янгиқўрғон туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро ўзи ишловчи МЧЖга тегишли Isuzu юк автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Жабрланувчи Чортоқ туманида ота-онаси қарамоғида яшаган 2015 йилда туғилган бола бўлиб, у олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 29 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.