Наманганда 3 яшар бола қудуққа тушиб кетди
Жамият
−
26 Июнь 2022
19162Наманган вилояти Поп туманида уч ёшли бола қопқоғи очиқ бўлган қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни 18:00 атрофида Озод маҳалласи Наврўз кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи 2019 йилда туғилган И.М. кўчада ўйнаб юрган пайтда эҳтиётсизлиги туфайли қопқоғи очиқ турган қудуққа тушиб кетган.
Қўни-қўшнилар ёрдами билан бола қудуқдан чиқариб олинган. Ҳолат бўйича туман фавқулодда вазиятлар бўлимига ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган.
Ҳозирда бола соғ-саломат. Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлими давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотларга қудуқ қопқоқларини очиқ қолдирмасликдан огоҳлантирган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида олти ёшли бола 25 метрли артезиан қудуққа тушиб кетганди.
LiveБарчаси