Қашқадарёда 6 яшар бола 25 метрли қудуққа тушиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
13 Июнь 2022
61377Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида олти ёшли бола 25 метрли артезиан қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 12 июнь куни соат 14:01 ларда Чироқчи тумани Лангар қишлоғи “Лангар” МФЙда яшовчи фуқаро вилоят ФВБга мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 13:30 ларда ўзларига тегишли бўлган дала майдонида қазилган, 200 диаметрли 25 метр сувсиз артезиан қудуққа 6 ёшли ўғли тушиб кетганлигини маълум қилган.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБнинг махсус техникалари, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.
Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун, 13 июнь куни соат 10:25 да қутқариб олинган.
“Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси