Қашқадарёда 6 яшар бола 25 метрли қудуққа тушиб кетди (видео)

Crime

image

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида олти ёшли бола 25 метрли артезиан қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 12 июнь куни соат 14:01 ларда Чироқчи тумани Лангар қишлоғи “Лангар” МФЙда яшовчи фуқаро вилоят ФВБга мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 13:30 ларда ўзларига тегишли бўлган дала майдонида қазилган, 200 диаметрли 25 метр сувсиз артезиан қудуққа 6 ёшли ўғли тушиб кетганлигини маълум қилган.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБнинг махсус техникалари, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.

Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун, 13 июнь куни соат 10:25 да қутқариб олинган.

“Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

2294

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends