Наманганда 25 болани ташиган ҳайдовчи ушланди (видео)
3-саҳифа
−
28 Февраль 2023
7253Наманган туманида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси йўловчи ташиш қоидаларига зид равишда 25 нафар боғча боласини олиб ҳаракатлангани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан рейд ўтказилаётган вақтда ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси тўхтатилган.
Ҳайдовчининг айтишича, у ҳар куни бу болаларни боғчадан олиб келади. Бугун эса болалар ортиб кетгани сабаб машинага кўпроқ болаларни олишга мажбур бўлган.
“Инспектор томонидан ҳайдовчига тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, қоида бўйича 12 ёшга тўлмаган болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида ташиш тақиқланади. Шунингдек, ташилаётган йўловчилар сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлмаслиги керак.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра, ҳайдовчиларнинг одам ташиш қоидаларини бузиши – базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15