Наманганда 2 та Damas тўқнашуви оқибатида 1 киши ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
14:29 801 1 дақиқа
Жорий йилнинг 18 февраль куни Наманган вилоятида 2 та Damas тўқнашуви оқибатида 1 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 10:00 ларда Норин тумани “Хўжақўрғонча” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-115 автомобиль йўлининг 10-километрида Damas русумли автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи Норин-Чўжа йўналишида белгиланган тезликни ошириб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Damas билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида тўқнашув келиб чиқишига сабаб бўлган Damas автомашинасининг олд ўриндиғида бўлган 1 нафар йўловчи оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этган. Ҳар иккала ҳайдовчилар ва яна 2 нафар йўловчи эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман Тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан йўл қоидаларига қатъий амал қилиш, ҳаракат вақтида тезликни оширмай, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хатарга қўймаслик сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида велосипедчи HOWO русумли юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этган эди.
Live
Барчаси