Наманганда 18 ёшли қиз аттракцион синови вақтида қурбон бўлди
Жамият
−
03 Октябрь 2019
11497“Afsonalar Vodiysi” боғининг 2001 йилда туғилган ишчиси Э.Х. янги аттракционни синовдан ўтказиш вақтида ҳалок бўлди.
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 15:40 ларда Наманган шаҳридаги кўнгилочар истироҳат боғида қутқарувчи вазифасида ишлаган Э.Х. боғда жойлашган, қурилиши тўлиқ битказилмаган “Spin block” аттракционига синов ўтказилаётган вақтда рухсатсиз чиқиб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида аттракционнинг темир труба қисмига урилиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақида Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатларида Э.Х. (2001 й.т.) “Наманган Истиқлол боғи” МЧЖга қарашли бўлган кўнгилочар боғида жорий йилнинг август ойидан бери қутқарувчи вазифасида ишлаб келгани ва унинг асосий иш жойи боғда жойлашган “аквапарк” сув ҳавзасида бўлгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь