Наманганда мудҳиш ЙТҲ. 16 яшар “ҳайдовчи” ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 6 февраль куни Наманган шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ маълум қилди.

ЙТҲ 6 февраль куни соат 12:30 ларда Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида жойлашган “Атлас МЧЖ” биноси олдида юз берган. 2005 йилда туғилган, вояга етмаган шахс тегишли ҳужжатларсиз Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон столбага урилган.

Натижада ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинадаги 2005 йилда туғилган йўловчи эса “бош мия ёпиқ шикасти” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг