Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди

Жамият 3229
image

Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган Ғурумсарой қишлоғининг 2,2 гектарида 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди. Карантин ҳудуди ва шифохонанинг умумий майдони 16 гектарни ташкил этади. Бундан ташқари, электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди.
 
Маълумотларга кўра, бу ердаги махсус контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат. Шунингдек, 12 квадрат метрли алоҳида кириш қисмига ҳам эга. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, кондиционер,  телевизор ва душ билан таъминланган.

 

Эндиликда карантин ҳудуди билан ёнма-ён жойлашган 150 ўринли шифохона қуриш ишлари режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, бу ерда муолажа хоналари, тиббиёт бўлимлари, ошхона, лаборатория ва дорихона барпо этилади. 270 нафар муҳандис ва қурувчи, 20 дан ортиқ техника билан икки сменада иш ташкил этилган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×