Наманганда 12 ёшли қиз дарёга чўкиб кетди
Жамият
−
06 Сентябрь 2022
12645Жорий йилнинг 16 август куни Наманган вилоятининг Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 12 ёшли қиз чўкиб кетди. У ўртоқлари билан чўмилиш мақсадида бориб, чўмилиш вақтида чўкиб кетган.Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Қизча чўккан кундан бери Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг сувда қутқарув-қидирув гуруҳи сув остида қидирув олиб боряпти. Бундан ташқари, Норин, Тўрақўрғон, Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари, Миллий гвардия, Ички ишлар ҳодимлари ва кўнгилли фуқаролар билан биргаликда сув устида қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Аммо ҳозирча қизчани топишга муваффақ бўлинмаган.
Вилоят ФВБ ота-оналардан фарзандларини чўмилиш тақиқланган жойларда чўмилишига рухсат бермасликни сўраган.
LiveБарчаси