Наманганда 10-синф ўқувчиси машина бошқариб, ўз мактабдошининг ўлимига сабабчи бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 31 март куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида 23-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси отасига тегишли бўлган Cobalt автомобилини бошқариб, бир боланинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ёш ҳайдовчи отасига тегишли бўлган Cobalt русумли автомобилни бошқариб бораётганда, хавфсизликни таъминлай олмай йўлни кесиб ўтаётган 23-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчисини уриб юборади. Ҳодиса оқибатида бола шифохонада вафот этади.

Қайд этилишича, 10-синф ўқувчиси машинани уйдан ҳайдаб чиқаётган вақтда уй ичида ҳеч ким бўлмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани Тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида “права”сиз 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетиши оқибатида машина ичидаги 2 киши (қизнинг онаси ва синглиси) ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Қизга машина бошқарувини берган ота ва унинг ўзи шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг