Наманганда Ҳажга юбориш учун 13,5 минг доллар талаб қилган эркак қўлга тушди

3-саҳифа

image

Наманган шаҳрида 2 кишини Ҳаж сафарига юборишини айтиб, 13 минг 500 доллар талаб қилган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда бошқа бир шахс унинг ота-онасини Ҳаж сафарига юборишни ваъда қилганини ва бунинг эвазига ҳар бир киши учун 6 500 АҚШ долларидан жами 13 минг 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилганини баён этган ва фуқаро ушбу шахснинг ҳаракатлари қонунийлигини ўрганишни сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан тезкор тадбир ташкил этилган. Тадбир давомида аризада кўрсатилган шахс 6 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида одамларни ноқонуний йўл билан Ҳаж сафарига юбориш учун 26 минг доллар талаб қилиб, шундан 20 минг долларини олганлар қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Ҳаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг