Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 16 февраль куни Наманган вилояти прокуратурасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтган. Унда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ҳам иштирок этган ва ташкилий масала кўриб чиқилган.

Йиғилишда адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланган.

Маълумот учун, Бектош Сайипов 2021 йилнинг март ойидан тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made