Наманган вилояти “замҳоким”и туманга ҳоким бўлди

Жамият 3962
image

Аҳрор Мансуров Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Аҳрор Мансуров 2021 йилдан шу кунга қадар вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.

Аҳрор Мансуров 1988 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманида туғилган. 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Мингбулоқ тумани давлат нотариал идорасида бошлаган. 2014-2016 йилларда Наманган вилояти адлия бошқармасида ишлаган. 2016-2019 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил бўлимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тайинловга қадар Зулайҳо Маҳкамова Тўрақўрғон тумани ҳокими эди. У Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раиси лавозимига тайинлангани учун бу лавозимни тарк этган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 3
t
×