Наманган осмонида нима гумбурлади?
Жамият
−
29 Март 2019 15509 1 дақиқа
Бугун, 29 март куни соат 14:28 да Наманган шаҳри осмонида дераза ойналарини зириллатиб юборган кучли гумбурлаш содир бўлди.
ЎзА вазиятга ойдинлик киритиш учун Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан телефон орқали боғланган.
“Гумбурлаш овози эшитилганига анча бўлди. Бироқ ҳали навбатчилик қисмларимизга тегишли хизматлардан, фуқаролардан портлаш, ёнғин, аномал табиат ҳодисаси ёки шунга ўхшаш фавқулодда ҳолатлар юз бергани тўғрисида мурожаат тушгани йўқ”, деган бошқарма бошлиғи Б.Ашуров.
Қайд этилишича, гумбурлашнинг сабаблари, албатта, ўрганилади ва натижаси маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида ҳам икки марта шундай Наманганда гумбурлаш овози эшитилиб, сабаби номаълумлигича қолганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь