Наманганда ҳокимлик олдига қўйларни ҳайдаб борган фуқаро қамалди
Жамият
−
19 Июнь 2021
15914Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги биноси олдига қўйларни ҳайдаб борган фуқаро суд қилиниб, бешта ҳолат бўйича айбдор деб топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Жорий йил 18 июнь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг очиқ суд мажлисида туман ҳокимлиги биноси олдига қўйларини олиб келган фуқаро иши кўриб чиқилган. У Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 104-моддаси 1 қисми, 161-моддаси, 183-моддаси ва 194-моддасининг 1 қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган.
Фуқарога МЖтКнинг 54-моддаси 1 қисми билан яъни базавий ҳисоблашнинг 5 баравари миқдоридаги жарима жазоси, МЖтКнинг 104-моддасининг 1-қисми ва 161-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдоридаги жарима жазоси, МЖтКнинг 183-моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, МЖтКнинг 194-моддасининг 1 қисми билан базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15