Надаль Мельбурн турнирининг ярим финалига йўл олди

Спорт

naaaaaaaaaa

“Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра ғолиби Рафаэль Надаль Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтаётган ATP мусобақасининг ярим финалига йўл олди. Унинг голландиялик рақиби Таллон Гриекспур жароҳат сабабли баҳсда иштирок эта олмади.

Энди Рафага ярим финалда финландиялик Эмиль Руусвори рақиблик қилади.

Бунга қадар Надаль иккинчи даврада Литва вакили Рикардас Беранкисни 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этган эди. Бунга қадар 36 ёшли теннисчи сўнгги марта 2021 йил август ойи бошида Вашингтондаги расмий мусобақада ғалабага эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, Надаль жароҳати сабабли 2021 йилги мавсумнинг ярмини ўтказиб юборди ва илк марта ATP рейтингини 10-ўриндан қуйида якунлади.

Маълумот учун, Мельбурндаги турнир 9 январь куни якунланади. Надаль катта эҳтимол билан “Australian open”да ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рафаэль Надаль ATP Мельбурн Рикардас Беранкис

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг