Наҳотки уни кетказишади? Трамп импичментни тўнтариш деб атади

Олам

image

Кеча, 1 октябрь куни AҚШ Президенти Дональд Трамп Конгрессдаги Президентга импичмент жараёнини тўнтариш деб атади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

"Мен кундан-кунга кўпроқ ўрганиб борар эканман, содир бўлаётган нарса импичмент эмас, балки ҳокимиятни одамлардан тортиб олишга қаратилган овозлар, уларнинг овозлари, эркинликлари, иккинчи тузатишлар деган хулосага келаман. Конституция, дин, ҳарбий куч, Мексика билан чегарадош девор Aмерика Қўшма Штатлари фуқароларининг Худо томонидан берилган ҳуқуқлари", деб ёзди Трамп ўзининг Тwitter`даги саҳифасида.

Сўнгги кунларда Қўшма Штатларда Трампнинг Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбати атрофида катта жанжал келиб чиқди, натижада Aмерика раҳбарига қарши импичмент процесси бошланди. AҚШ Президентининг сиёсий мухолифларига кўра, Трамп қўнғироқ пайтида Зеленскийни

Киевга молиявий ва ҳарбий ёрдам эвазига Украинада AҚШнинг собиқ вице-Президенти Жозеф Байденнинг ўғли фаолияти бўйича тергов бошлашга ишонтиришга уринган. Демократ Байден келгуси 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида Трампнинг энг катта рақиби саналади.

Демократларнинг фикрига кўра, Трамп Зеленскийга босим ўтказиб, аслида иккинчи муддатга қайта сайланиш учун Киевнинг ёрдамидан фойдаланишга ҳаракат қилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп импечмент тўнтариш

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг