Нью-Йоркдаги ЙТҲда 4 яшар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
04 Май 2019
6240Нью-Йорк шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 2 май куни Бруклин туманида юз берган ЙТҲда 2015 йил 16 декабрь куни туғилган ўзбекистонлик Э.Ш. ҳалок бўлган. У Америкага ота-онаси билан борган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Нью-Йоркдаги Бош консулхона округи доирасидаги 35 та штатда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларни зарурат туғилганда +1- 212 230-1341; 754-7403, 838 – 9812 телефон рақамлари ёки info@uzbekconsulny.org электрон почтаси орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.