Нью-Йоркдаги Марказий боғда дала шифохонаси қурилади

Олам

image
Афсонавий “Маракана” стадионидан бошқа мақсадда фойдаланиш бошланди north_east

Афсонавий “Маракана” стадионидан бошқа мақсадда фойдаланиш бошланди

Нью-Йорк шаҳридаги Марказий боғ ҳудудига коронавирус пандемияси сабабли дала шифохонаси қурилиши бошланди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни РИА Новости нашри хабар берди.

Таъкидланишича, шифохона қурилиши гуманитар хайрия ташкилоти "Samaritan’s Purse"  томонидан амалга оширилади. Ташкилотнинг маълум қилишича, шифохона қуриш туну-кун давом этади. Шифохона жуда тез муддатда тайёр бўлиши кутилмоқда.

Лойиҳа раҳбари Элиот Тенпеннининг сўзларига кўра, шифохона 68 хонадан иборат бўлиб, улардан 10 таси реанимация учун жиҳозланган.  Шифохона жуда оғир ҳолатдаги 10 кишини қабул қила олади. Унда 60-70 шифокор ишлаши мумкин. Зарурат туғилса, шифохона янада кенгайтирилади.

Нью-Йорк ҳозирда Қўшма Штатлардаги COVID-19 эпидемиясининг ўчоғи ҳисобланади. Метрополисда аллақачон 678 киши коронавирус сабаб вафот этган, жами 32 308 касаллик ҳолати аниқланган. Шаҳар расмийлари пандемия энг юқори чўққисига чиқишига тайёргарлик кўрмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу жараён уч ҳафта ичида содир бўлиши керак.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 143 025 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 2 514 нафари вафот этган, 4 865 нафари эса соғайиб кетган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк Коронавирус Марказий боғ

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг