Афсонавий “Маракана” стадионидан бошқа мақсадда фойдаланиш бошланди
Спорт
−
26 Март 2020
917478 минг кишини ўз бағрига сиғдира оладиган Рио-де-Жанейродаги машҳур "Маракана" стадиони шифохонага айлантирилади. Ушбу стадионга коронавирусга чалинган беморлар жойлаштирилади. Бу ҳақда бугун, 26 март куни CNN хабар берди.
Таъкидланишича, айни жараён Бразилиянинг "Коринтианс", "Сан-Паулу", "Ботафого" ва "Сантос" футбол клубларининг уй стадионлари билан ҳам амалга оширилади. Ҳозирда Бразилияда кўпгина норозиликлардан сўнг футбол учрашувлари тўхтаган.
Футбол бўйича Бразилия чемпионатидаги ўйинлар узоқ вақтдан бери тўхтатилмаётган эди. Бу спортчи ва мураббийларнинг норозилигига сабаб бўлди. "Гремио" футбол клуби ўйинларнинг бирида норозилик сифатида майдонга тиббий ниқоблар билан кириб келди. Шундан сўнг, барча ўйинлар тўхтатилди.
Маълумот учун, "Маракана" стадионида 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ва 2014 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилган. Стадион дунёдаги энг катта ўйингоҳлардан бири саналади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда 2 563 нафар одамда коронавирус аниқланган. Уларнинг 60 нафари ушбу касаллик сабаб вафот этган, 6 нафари эса касалликдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь