Нью-Йоркда нотинчликка тайёргарлик бошланди

Олам 6344
image
Нью-Йорк Ҳукумати АҚШдаги умумий сайловлардан сўнг шаҳарда бошланиши мумкин бўлган нотинчликка тайёрланмоқда. Тегишли баёнот Нью-Йорк мэри Билл де Блазио томонидан ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинган.
 
Матбуот анжуманида Де Блазио бундай ҳолатлар эҳтимоли бўйича муҳокамалар олиб борилаётганини таъкидлаган.
 
"Бундай ишлар полиция бўлимида ҳам, шаҳар кенгашида ҳам олиб борилмоқда", деган у.
 
Де Блазионинг сўзларига кўра, шаҳар маъмурияти кўплаб одамлар ўз фикрларини кўчада ифода этишни истайди, деб ўйламоқда.
 
"Биз уларнинг норозилик ҳуқуқларини ҳимоя қилишимиз керак. Лекин, зўравонлик қилишга уринишларига тоқат қилмаймиз, буни дарҳол тўхтатиш керак бўлади", деган шаҳар ҳокими.
 
АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп америкаликларни норозилик ва зўравонлик намойишлари бошланишидан қўрқмасликка чақирган. Оқ уй раҳбари мамлакатда қонунга риоя қилиш таъминланади, деб ваъда берган.
 
Маълумот учун, АҚШдаги сайловларга тобора оз фурсат қолмоқда. Сайловлар жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилади.
Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 191
Рейтинг: 3
Теглар
t
×