Мюллер жамоадошларидан норози бўлди
Спорт
−
02 Ноябрь 2023
2585“Бавария” ярим ҳимоячиси Томас Мюллер жамоанинг Германия кубоги 1/16 финалида “Саарбрюккен” билан ўйиндаги сенсацион мағлубиятидан сўнг (1:2), клуб футболчиларини танқид қилди.
Унга кўра, Мюллер мағлубиятдан кейин кўпчилик футболчиларнинг мухлисларга яқинлашиб, уларга миннатдорлик билдирмаганидан норози бўлган.
“Саарбрюкен”ни ғалаба билан табриклашимиз керак. Биз шунчаки ақлли ўйин кўрсата олмадик ва қарши ҳужумларда кўп вазиятларни қўлдан бой бердик. Рақиб ғалабага ҳақли, агар “Бавария” “Саарбрюкен”дан мағлубиятга учраган бўлса, демак, хатоларимиз устида ишлашимиз керак”, дейди Мюллер.
Шунингдек, Томас жамоадошларини мухлисларга миннатдорлик билдирмаганидан норози бўлди.
“Мухлислар танқидини тўлиқ тушунаман. Гап ўйин ёки натижага боғлиқ эмас. Футбол ишқибозларини доим тўғри тушунишга ҳаракат қилиш керак. Улар бу ергача юзлаб километр йўл босиб ўтди. Футболчи учун энг муҳими мухлисларни хурсанд қилишдир”, дейди Мюллер.
Маълумот учун, “Саарбрюккен” Германияда учинчи лига вакили ҳисобланади. Жамоага 1903 йил асос солинган. Ҳозирда клуб ўзи иштирок этаётган лигада 15-поғонани эгаллаб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь