МЮда омади юришмаётган тен Хаг немис грандига устозлик қилиши мумкин
Спорт
−
06 Май
2526“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг “Бавария”ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Флориан Плеттенберг Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, сўнгги ҳафталарда “Бавария” ва тен Хаг вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Мураббийнинг “Манчестер Юнайтед”даги келажаги ҳали номаълум. Тен Хагнинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган, бироқ агар мураббий мавсум якунида “Манчестер Юнайтед”дан кетиб, “Бавария”ни бошқаришга тайёр.
Тен Хаг 2022 йилнинг ёзида Нидерландиянинг “Аякс” клубидан келиб “Манчестер Юнайтед” бош мураббийига айланганди. Умуман олганда, 53 ёшли мутахассис барча турнирларда 109 та учрашув ўтказган бўлса, шундан 65 тасида жамоаси ғалаба қозонган, 15 тасида дуранг ўйнаган ва 29 тасида мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида германиялик мутахассис Ралф Рангник “Бавария”нинг таклифини рад этгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси