МЮ трансфер “юриши”ни бошлади. Энди навбат хавбекларга

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Кристал Пэлас” жамоаси ҳимоячиси Аарон Уан-Биссакани ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Хориж ОАВ футболчи ва “Манчестер Юнайтед” ўртасида 5 йиллик шартнома имзолангани ҳақида маълум қилинди. Ўтган мавсумда англиялик футболчи 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Шунингдек, жамоа таркибга Мадриднинг “Реал” клуби хавбеки Гарет Бэйлни қўшиб олиш учун музокаралар ўтказмоқда. Ўз навбатида “қироллик клуби” Погба трансферига Бэйлни қўшиш истагида бўлиб турибди. Аммо, “қизил иблислар” франциялик ярим ҳимоячисини қўйиб юбориш ниятида эмас.

Олдинроқ, МЮ “Арсенал”нинг габонлик ҳужумчиси Пьэр Эмерик Аубамеянгни ўз сафига қўшиб олиш учун музокаралар ўтказаётганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Арсенал Манчестер Юнайтед Аарон Уан-Биссака

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made