МЮ Санчога жиддий таклиф жўнатди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ниҳоят “Боруссия Дортмунд” вингери Жейдон Санчо трансфери масаласида жиддий юриш бошлади. Бу ҳақда “The Atletic” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, манкунианлар ўз вакилини Дортмунд шаҳрига жўнатган ва футболчи учун 80 миллион еврогача сарфлашга тайёрлигини билдирган. Бундан ташқари, бу сумма турли бонуслар билан 100 миллионга етиши маълум қилинган. 

“Сариқ-қоралар” раҳбарияти ҳозирда МЮ вакили билан музокараларни давом эттирмоқда. “Қизил иблислар” ушбу трансферни Евро-2020 турнири бошлангунга қадар ҳал қилишни мақсад қилган. Яқин кунларда футбол мухлислари яна бир йирик трансфер гувоҳига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Санчога бир неча мавсумдан бери қизиқиш билдириб келяпти, бироқ дортмундликлар улар таклиф қилган нархга рози бўлмаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг