Музқаймоқ еяётган Байден Ғазода сулҳ тузилишига умид билдирди (видео)

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден ялпизли музқаймоқ еяётиб, журналистларга Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги Ғазо секторидаги ўт очиш тез орада тўхташини айтди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

“Дам олиш кунлари охиригача. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчим менга келишувга яқин эканимизни айтди. Биз яқинмиз, лекин у ҳали тўлиқ келишувга эришмадик. Ва умид қиламанки, келаси душанбага қадар биз ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузамиз”, деган Байден.

Америка етакчиси комик Сет Майерс билан бирга Нью-Йоркдаги NBC телевидениеси биносига ташриф буюрганида, музқаймоқ дўконида тўхтаб, у ерда журналистлар қуршовида қолган. Бундан олдин Оқ уй раҳбари ток-шоу учун интервью берган.

ОАВ хабарларига кўра, Байден комедиячи билан суҳбат ўтказар экан, бинонинг қабулхонасида ўнлаб фаоллар намойиш ўтказган ва 50 га яқин одам ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг