Мутлақ вазнда ўзбек боксчиси тенгсиз

Спорт

image

Ҳозиргина Таиланд пойтахтида Бангкок шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатида сўнгги финал жанг ҳам ўтказилди.

Мутлақ вазн тоифасидаги баҳсда мухлислар жиддий қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишди. Айни дамда профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган ўзбек боксчиси Баҳодир Жалолов  Қозоғистон вакили Камшибек Конкабаевга қарши рингга кўтарилди.

Кутилганидек жангда устунлик тўлиқ Ўзбекистон вакили томонида бўлди. Ҳар бир раунддаги устунлик ҳакамлар томонидан ҳам эътироф этилди ва Жалолов Ўзбекистон ҳисобига тўртинчи олтин медални тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек боксчилари ушбу Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида жами 6 та медалга эга чиқишди: 4 та олтин, 1 кумуш ва 1 та бронза.

Бироз олдин, бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов рақибига очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг